15:12 / 30.09.2019
3 466

Мусулмонлар идораси: “Ўзбекистонда масжидлар ёпилмайди!”

Мусулмонлар идораси: “Ўзбекистонда масжидлар ёпилмайди!”
Интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланган ҳозирги асрда бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга катта таъсир этмоқда.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда баъзи масжидлар ёпилар экан, айрим имомлар ишдан бўшар экан, деган мазмундаги хабарлар кенг тарқалди.

Сўнгги йилларда республикамизда 24 та янги масжид очилди, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Улар қаторида Қорақалпоғистондаги “Имом Эшон Муҳаммад”, Тошкент шаҳридаги “Сузук ота”, “Имом ат-Термизий”, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, Сурхондарё вилоятидаги “Ҳаким Термизий”, Хоразм вилоятидаги “Охун бобо” ва Фарғона вилоятидаги “Чилигижийда” каби масжидларни алоҳида кўрсатиш мумкин.

Шунингдек, юртимизда 106 та масжид тўлиқ янгидан қурилди, 231 та масжид капитал таъмирдан чиқарилди. Бундай улуғвор ишлар диёримизда шиддат билан давом этмоқда.

Яна бир жиҳат, аслида масжидларни ёпиш масаласи қандайдир мансабдор шахснинг ваколатига кирмайди, балки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори асосида ижро қилинади. Шунингдек, масжид имом-хатибини ишга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш масаласи ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.

Демак, ҳуқуқий тамойилларни инкор этиш, Ўзбекистон аҳолисининг ҳақ-ҳуқуқлари, диний қадриятлари ва эҳтиёжларига ҳурматсизлик кўрсатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мусулмонлар идораси: “Ўзбекистонда масжидлар ёпилмайди!”