16:53 / 30.09.2019
2 889

ИИББ: “Тез ёрдам” шифокорларига қилинган тажовузга нисбатан қонуний чора кўрилмоқда

ИИББ: “Тез ёрдам” шифокорларига қилинган тажовузга нисбатан қонуний чора кўрилмоқда
Жорий йил 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” станцияси “Call-маркази”га Яшнобод тумани Боткина кўчасида жойлашган уйларнинг бирида истиқомат қилувчи А.А.нинг аҳволи оғирлашгани ҳақида қўшниси орқали хабар келиб тушган. Ушбу хабар зудлик билан Яшнобод тумани 3-подстанциясига етказилиб, “Тез ёрдам” бригадаси айтилган манзилга етиб борган, дея хабар беради ИИББ матбуот хизмати.

Врач Қ.С. ва фельдшер М.О. бемор А.А.ни кўрикдан ўтказганида у вафот этгани маълум бўлган. Бироқ, беморнинг яқинлари шифокорлардан беморга реанимация ёрдами кўрсатишни талаб қилган. Шифокорлар уларга бу фойдасиз эканини тушунтиришига қарамасдан, беморнинг яқинлари тиббиёт ходимларига таҳдид қилиб, тан жароҳати етказишган. Натижада М.О. тан жароҳати олиб, Тошкент тиббиёт академияси клиникасига борган ва у ерда фельдшерга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шундан сўнг, ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси терговчиси ва тергов тезкор гуруҳи етиб келган.

Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, шу куннинг ўзида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Республика суд тиббиёт экспертизаси илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали Яшнобод туман пункти танаталогия бўлимининг 26 сентябрь кунидаги хулосасига кўра, ўткир нафас ва юрак қон томир етишмовчилиги, бош мия ва ўпкалар шиши ҳамда номаълум этиологияли заҳарланиш А.А.нинг ўлимига сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар Яшнобод туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ: “Тез ёрдам” шифокорларига қилинган тажовузга нисбатан қонуний чора кўрилмоқда