
9—21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионати олтин медал совриндори Баҳодир Жалоловга Президент совғаси топширилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчиси деб топилган Жалоловга Президент совғаси — Тошкент шаҳри Қори Ниёзий кўчасида жойлашган уй-жойлардан бирини топширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалоловга Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки учун Президент совғаси — Tracker автомобили тақдим этилганди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар