Блогер ўз каналига реклама жойлаштириб, 60 нафар талабанинг контрактини тўлашга ёрдамлашди

  • 02 октябрь 2019, 10:30
  • 1 077
  • Жамият
  • Блогер ўз каналига реклама жойлаштириб, 60 нафар талабанинг контрактини тўлашга ёрдамлашди
    Xushnudbek.uz канали раҳбари, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев 30 сентябргача давом этадиган талабалар учун махсус акция ташкил қилди. Унга кўра, тадбиркорлар илк маротаба @xushnudbek каналида реклама жойлаштириш имконига эга бўлишди. Реклама эвазига эса, эҳтиёжманд талабалардан бирининг контрактини тўлаб бериши талаб этилди.

    Тадбиркорлар учун талабалар рўйхати махсус анкета орқали муштарийлардан сўровлар қабул қилинди. Ўртада шубҳа пайдо бўлмаслиги учун тадбиркорларни бевосита талабаларнинг ўзи билан боғлаб берилди.

    Акция доирасида бугунги кунгача 60 нафар (47 нафар чин етим, 13 нафар отаси вафот этган) талабаларнинг тўлов-шартнома пули тўлаб берилди. Ҳозирда яна 4 нафар талабанинг контрактини тўлаш жараёнлари кетмоқда.

    Тўланган 60 нафар талабанинг 59 нафари кундузги, 1 нафари сиртқи таълимда ўқийди. Кундузги таълимда 49 нафар талабага 1 йиллик, 10 нафар талабага ярим йиллик контракт тўланди (барчаси стипендияли кўринишда). 1 нафар сиртқи таълим учун ярим йиллик тўлаб берилди.

    Хушнудбекнинг таъкидлашича, чиққан рекламалар сони анча кам, тўланганлар кўп. "Айримлар рекламани рад этишиб, шунчаки эҳсон қилишди. Масалан, рўйхатдагиларнинг 80%ига битта компания тўлаб берди ва номи сир қолишини истади. Шунингдек, айрим рекламалар ҳали чиқмади, навбати билан эълон қилинади" дейди блогер.

    @xushnudbek канали ҳозирда энг йирик ўзбекча Телеграм каналлардан бири бўлиб, аъзолари сони 174000 га яқинлашди.

    Блогернинг хайрли ишларида доим омад ва муваффақият тилаймиз!

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Блогер ўз каналига реклама жойлаштириб, 60 нафар талабанинг контрактини тўлашга ёрдамлашди