19:19 / 02.10.2019
3 380

Давлат тест марказининг қатор ваколатлари олиб қўйилди

Давлат тест марказининг қатор ваколатлари олиб қўйилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 октябрдаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартининг “II. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар” бўлимининг 2.6-кичик банди (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш) еттинчи хатбоши (Ташқи назорат — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан тайёрланган “Таълим муассасалари ва педагогик кадрларнинг давлат аттестацияси ва аккредитацияси ҳақидаги Низом” ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади) қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

“Ташқи назорат - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади;”.

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар”нинг “Кадрлар тайёрлаш сифати ва олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш” бўлимининг 8.1-кичик банди (Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш) олтинчи хатбошисидаги (ташқи назорат белгиланган тартибда Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан амалга оширилади) “Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорининг 3-бандидаги (Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб борсин ва давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ баҳоласин) “Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда” сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошисидаги (Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда) “Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда” сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорида:

2-банднинг (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги) тўртинчи хатбошисидаги (ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари ўқув-методик жараёни сифати ва улар педагоглари касб малакаси даражасининг мазкур қарор билан тасдиқланган Давлат талабларига мувофиқлигининг тезкор диагностикасини амалга оширсинлар) “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди;

1-иловада:
“Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмаси” бўлими саккизинчи хатбошисидаги (Давлат тест маркази кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш сифати мониторингини олиб боради, шунингдек, аттестация ўтказиш йўли билан ушбу муассасаларнинг педагог кадрлари малака даражасини баҳолайди) “Давлат тест маркази” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди;

“Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини баҳолаш” бўлими 11.2-кичик банди (Таълим муассасаларининг кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби) иккинчи хатбошисидаги (Таълим муассасаларининг кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим муассасаларини давлат аттестациясидан ўтказиш ва аккредитация қилиш тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади ҳамда Давлат тест марказининг кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларни ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бошқармаси томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади) “Давлат тест марказининг кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларни ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бошқармаси” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди;

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмасидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмасидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди;

Олий таълим педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмасидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхати 117- (Малака тоифалари тўғрисида сертификат олган Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаблари педагоглари реестри), 118-позицияларининг (Аккредитация қилинган таълим муассасалари тўғрисидаги реестр) “Масъул давлат органлари” устунидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошисидаги (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда) “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомнинг 18-бандидаги (Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини, шунингдек ўқув-тарбия жараёни сифатини ўрганиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади) “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарорида:

1-илованинг 62-банди (Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг сифатини назорат қилиш ва баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади) “в” кичик банди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, кадрларнинг бошқа буюртмачилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат) ва 66-банддаги (Чет элда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида берилган ҳужжатлар (сертификатлар, гувоҳномалар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиладиган экспертиза асосида тасдиқланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг ҳақиқийлиги, дастурларга ва мутахассис малака таснифининг у ўқиган муддатларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Экспертизани ўтказиш тартиби ва чет элда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида берилган ҳужжатлар (сертификатлар, гувоҳномалар) бўйича хулосалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади) “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди;

2-илованинг 38-банди (Ўқитиш жараёнида клиник ординаторлар билимлари ва малакасини баҳолашда 100 балли баҳолаш тизими қўлланади. Бунда назорат қилишнинг қуйидаги турлари назарда тутилади) тўртинчи хатбошисидаги (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат (назорат тадбирлари режаси бўйича ва режадан ташқари таълим фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат (муассасаларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш) “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат тест марказининг қатор ваколатлари олиб қўйилди