14:14 / 03.10.2019
3 144

Маҳаллий бюджетга тушумлар - иқтисодиёт самарадорлигини оширишга хизмат қилади

Маҳаллий бюджетга тушумлар - иқтисодиёт самарадорлигини оширишга хизмат қилади
Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилоят бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан маҳаллий бюджетга тушумлар самарадорлигини ошириш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, солиқ қарздорлигини қарздор юридик шахсларнинг солиқ қарздорлигини Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 483-моддасига асосан уларнинг раҳбарлари ҳамда таъсисчиларининг шахсий мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан туманлараро иқтисодий судларга жами
1,9 млрд. сўмлик 81 та ариза билан мурожаат қилинган.

Қаноатлантирилган аризаларга асосан жорий йилнинг 27-29-сентябрь кунлари давомида қарздор юридик шахслар мулкдорларининг шахсий
мол-мулки ҳисобидан 95,5 млн. сўм ундирилган, ҳамда 13 турдаги мулклар хатланган. Туман (шаҳар) бўлимлар томонидан солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ қолдиқдаги ижро ҳужжатларига асосан 56 та 17,9 млрд. сўмлик мол-мулклар электрон аукцион савдоларига чиқарилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сонли қарорига асосан мол-мулкларни давлат эгалигига ўтказиш, сотиш, йўқ қилиш ва эгасига қайтариш билан боғлиқ ҳақиқий қолдиқдаги ижро ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказилиб, қолдиқдаги мол-мулклар реализация қилиш мақсадида маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 сентябрь куни Бухоро шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори” МЧЖ ва “Карвон бозори”да ярмаркалар ташкил қилинди. Ўтказилган ярмарка давомида жами 75,5 млн. сўмлик товар моддий бойликлар реализация қилинишига эришилган.

Бундан ташқари, ушбу турдаги 3 та ижро ҳужжатига асосан 276,2 млн. сўмлик мулклар реализация қилиш мақсадида электрон аукцион савдоларига чиқарилган.

Бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилган жами 118 та 61,1 млрд. сўмлик мол-мулклар рўйхати аҳоли гавжум бўлган бозорлар, ҳокимликлар, солиқ органлари ва бошқа жойларда тарғибот қилиниши таъминланган. “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида мол-мулк савдолари давом этмоқда, фуқароларимиз электрон савдо майдончасида қатнашишлари учун Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳаллий бюджетга тушумлар - иқтисодиёт самарадорлигини оширишга хизмат қилади