17:44 / 04.10.2019
3 638

Содиқ Сафоев: «Ўзбекистон — биров босим ўтказадиган давлат эмас, Шавкат Мирзиёев босим остида эгиладиган сиёсатчи эмас»

Содиқ Сафоев: «Ўзбекистон — биров босим ўтказадиган давлат эмас, Шавкат Мирзиёев босим остида эгиладиган сиёсатчи эмас»
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистоннинг ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиш борасида саволларга жавоб бериб ўтди. Аввало, савол Россиянинг «Риа Новости» ахборот агентлиги томонидан берилди.

— Валентина Матвиенко томонидан Ўзбекистон ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқига кириши ҳақида берилган баёнот танқидларга сабаб бўлди. Нима учун бу масала Ўзбекистон эмас, Россия томонидан кўтарилди?

— Албатта, танқидларни тўғри қабул қиламиз. Аммо, шу ўринда, сизни ҳам танқид қилиб ўтсам. Ким айтди сизга бу масала, аввало, Россия томонидан кўтарилди, деб?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатида қилган чиқиши давомида ушбу масалани ўрганиш кераклиги, аъзо бўлишнинг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқиш кераклиги ҳақида айтган эди. Бундан ортиқ расмий маълумот бўладими? Боз устига Давлатимиз раҳбарининг августда Беларусга қилган ташрифи давомида ўзаро ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланди ва унинг 7-моддасида Ўзбекистон ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлик масаласини Беларусь тажрибасидан келиб чиқиб ўрганиши ҳақида келишиб олинган эди.

Бу масала тезлаштирилаётгани ва Ўзбекистонга босим ўтказилаётгани ҳақидаги мулоҳазаларга келсак, бундай ҳолат мутлақо бўлгани йўқ. Чунки Ўзбекистон — босим ўтказиладиган давлат эмас. Президент Шавкат Мирзиёев бошқалар босими остида букиладиган сиёсатчи эмас. Ва буни ҳамма жуда яхши билади. Шундай экан, ҳеч қандай босим ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон ҳар қандай ташкилотга аъзо бўлишда фақат ўз манфаатларидан келиб чиқиб қарор қабул қилади. Уч йил олдин Ўзбекистон Республикасининг сиёсатида туб бурилиш бошланди. Илгари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашига қўшилиш ҳақида эшитишни ҳам истамас эдик. Энди эса биз бу ташкилот аъзосимиз. Яқинда бу келишувни тасдиқладик. Ўзбекистон Президенти Боку шаҳрида бўладиган анжуманда тўлақонли аъзо сифатида иштирок этади ва Ўзбекистон байроғи кўтарилади, — дейди Содиқ Сафоев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Содиқ Сафоев: «Ўзбекистон — биров босим ўтказадиган давлат эмас, Шавкат Мирзиёев босим остида эгиладиган сиёсатчи эмас»