17:20 / 05.10.2019
2 556

Ўзбекистон иккита халқаро шартномани тасдиқлади

Ўзбекистон иккита халқаро шартномани тасдиқлади
Фото: Рамиль Ситдиков
Ўзбекистон Республикаси президенти “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, 2019 йил 31 май куни Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари божхона органларининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Шунингдек, президент имзолаган яна бир қарорга кўра, 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳақида тегишли билдиришномани Беларусь томонига юборади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон иккита халқаро шартномани тасдиқлади