Фарғона вилоят ҳокими аёллар рўмолини ечиш, масжидларни ёпиш пайида юрган бир вақтда Андижон вилояти ҳокими масжидда азон чақирувчи инсон - муаззинга машина совға қилибди.
Шуҳрат Абдураҳмонов «Андижон булбули» лақабини олган «Девонабой» жоме масжиди муаззини Муҳаммаджон Темировга нексия-3 машинасини берибди. Кейин Қуръони Карим оятлари тингланибди. Бу иш айни вақтда таҳсинга сазовор.
Шуҳрат ака, сиз зўр иш қилдингиз, сизмас андижанлик Шуҳрат акага айтяпман. Сиз минглаб одамларни «хорами» демадингиз, масжидларни ёп, рўмолларни ечтир, бўлмаса оғзингга тиқаман, демадингиз. Сиз Аллоҳнинг уйига унга ибодат қилишга чақирадиган инсонни сийладингиз. Сизни Аллоҳ қўлласин. Янаям мақтаб шундай қучоқлаб юборардимку, бу эркакчиликка тўғри келмайди-да, ака! Аши гап ака, саломат бўлўрасиз. Ошнезга тел қилиб мўнақа ишла деб қўйсез бўлакан, ака! Яна хапа бўменг, ошнез десам.
Айтганча, Ғаниев ёптирмоқчи бўлган масжидлардан бири шундоқ жонажон Олтиариғимнинг марказида. Йўлингиз тушса, кириб икки ракат намозни канда қилманг. Масжид муаззинининг овози шу вақтгача эшитган овозларим ичида энг зўри. Исми Адҳам ака, полвон, ҳамма уни Адҳам «качок» дейди. Спортчи, жуда камтар инсон.
Зафарбек Солижонов
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди