13:00 / 07.10.2019
3 753

Қишлоқ хўжалиги техникумлари ташкил қилинади

Қишлоқ хўжалиги техникумлари ташкил қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўрта махсус профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий таълим тизими билан интеграциялашган қишлоқ хўжалиги техникумларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар Техникумларнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида соҳа ва унинг тармоқларида яқин истиқболда ва келажакда амалга ошириладиган вазифалар, жорий қилинадиган замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда назарий билим ва амалий кўникмаларни пухта эгаллаган малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;

илғор хорижий тажриба ҳамда профессионал таълим тизими олдига қўйилаётган вазифалар асосида ўқувчиларни инновацион ва янгича фикрлашга йўналтирадиган замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда сифат жиҳатдан янги таълим дастурларида ўқувчиларнинг мустақил изланишини таъминловчи механизмларни кенг жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш, техникумлар ҳамда Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ўртасида таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқлари учун касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда икки йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида ўқитиш;

ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва ресурстежамкор илғор технологиялар бўйича назарий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;

хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировкаларини ташкил этиш;

профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, иқтидорли ўқувчиларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлиги ва моддий манфаатдорлигини ошириш, мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва логистикаси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга ахборот-маслаҳат (extension) хизматларини кўрсатиш;

ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини ривожлантириш ҳамда илғор технологиялар асосида фаолият юритаётган хўжалик субъектларида уларнинг амалиётларини ташкил қилиш;

ўрта махсус профессионал таълим даражасида кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш;

фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш;

ўқувчиларни ватанпарварлик ва фидойиликни шакллантирувчи миллий ўзликни англаш, халқнинг миллий маданий тарихий анъаналарига ҳурмат, ватан билан ғурурланиш руҳида тарбиялаш.

Белгиланишича:
Ўқувчиларни қабул қилиш параметрлари 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;

Техникумлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб варақларига эга бўлади;

Техникумларга айлантирилаётган таълим муассасалари бинолари ва иншоотларини тегишли ҳудуди ҳамда ўқув-лаборатория жиҳозлари ва ётоқхона мебеллари билан техникумларга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилади;

Техникумлар директорлари Тошкент давлат аграр университети тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланади.

Техникумларнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
- Ўқувчиларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
- Йирик иш берувчилар ҳамда буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
- халқаро молия институтларининг маблағлари;
- хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг хомийлик хайриялари;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қишлоқ хўжалиги техникумлари ташкил қилинади