15:47 / 07.10.2019
5 928

Ўзбек аёлларининг йиртиқ шим ва очиқ-сочиқ кийиниши танқид қилинди (видео)

Ўзбек аёлларининг йиртиқ шим ва очиқ-сочиқ кийиниши танқид қилинди (видео)
«Ўзбекистон» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Муносабат» кўрсатувининг навбатдаги сонида ўзбек аёллари томонидан йиртилган жинси шимлар ва очиқ кийимлар кийилиши танқид қилинди.

Телекўрсатув давомида «Катта Қорасув» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Наима Жабборова сўзга чиқиб, Ўзбекистондаги айрим аёллар томонидан кийилаётган йиртиқ жинсилар ва очиқ-сочиқ кийимларни танқид қилди.

«Анъаналаримизни тўғри тушунтиришимиз керак. Нима мумкин, нима мумкин эмас. Мана айтяпсиз, йиртиқ жинсиларда юрибди. Балки аёл ёмондир, лекин унинг отаси, укаси ёки акаси борми? Ёнида ‘мен эркакман’, деган эркак борми?», — дейди у.

Наима Жабборова эркаклар «очиқ-сочиқ юрган сингиллари, қизлари ва аёлларига ҳеч қандай танбеҳ бермаётганини» ҳам таъкидлаб ўтди.

«Мажлис ўтказяпмиз. Қизларимизнинг кийиниш маданиятини муҳокама қиляпмиз. Атрофга қарасам, ярим-яланғоч аёллар ўтирибди. Домлани олдида мен уялиб кетдим. Ўша аёлларнинг эри борми? Бунақа эркакларни олдинлари даюс дейишарди. Нега эркаклар аёлларига қарамаяпти? Эркаклар ўз аёли истаган нарсасини қилсин дея демократия қиворди. Фарзандлари ўсмоқда, эртага улар катта бўлиб, ўзининг ота-онасига қарамай қўяди. Болаларни тўғри тарбия қилиш керак», — дейди маҳалла раиси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбек аёлларининг йиртиқ шим ва очиқ-сочиқ кийиниши танқид қилинди (видео)