13:18 / 08.10.2019
2 875

Зиё масканининг зиёни

Зиё масканининг зиёни
Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 2 август куни Мирзо Улуғбек тумани, Ирригатор кўчасида жойлашган хусусий корхоналардан бирининг ўқув марказига ижарага берилган нотурар биносида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши бўйича текширув ўтказилган.
Мазкур ўқув марказида Ж.П. 2018 йил 13 июлдан бошлаб хусусий корхона раҳбари вазифасида ишлаб келган.

Уйнинг 1-қаватидан ўқув маркази ташкил этилган бўлиб, бинонинг ёш болаларга мўлжалланган қисмида электр энергиясини ҳисобга олиш приборисиз ҳамда бинонинг катталар учун мўжжалланган қисмида эса электр ҳисобга олиш приборидан ташқари фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарлик оқибатида давлат манфаатларига 24.519.611,88 сўм миқдорида модиий зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Ж.П. ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд, бироқ ҳуқуқбузар томонидан етказилган моддий зарарни ўрни тўлиқ қопланганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, тугатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зиё масканининг зиёни