Бухорода йил охирига якунига қадар 12 751 та янги иш ўринлари яратилади

  • 08 октябрь 2019, 14:50
  • 390
  • Жамият
  • Бухорода йил охирига якунига қадар 12 751 та янги иш ўринлари яратилади
    Бухорода 2019 йилнинг ўтган даврида 210 дан ортиқ лойиҳалар ишга туширилди ҳамда 4 200 га яқин та янги иш ўринлари яратилди.
    Жумладан:
    - саноат йўналишида жами 63 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 2 564 та янги иш ўринлари;
    - қишлоқ хўжалиги йўналишида жами 71 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 882 та янги иш ўринлари;
    - хизмат кўрсатиш йўналишида жами 82 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 715 та янги иш ўринлари яратилди.
    Жорий йилнинг якунига қадар жами 275 та инвестиция лойиҳалари ишга тушурилиши ва бунинг натижасида яна 12 751 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига мувофиқ вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2019-2021 йилларда жами қиймати 14,58 трлн. сўмлик 615 та (2019 йилда 491 та, 2020 йилда 119 та ва 2021 йилда 5 та) лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва бунинг эвазига 30 000 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши белгиланган.
    Бухоро вилояти
    ДСБ Ахборот хизмати

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Бухорода йил охирига якунига қадар 12 751 та янги иш ўринлари яратилади