
Жорий 2019 йил бошида вилоятда ҚҚС тўловчилар сони 381 тани ташкил этар эди. Жорий йил 1 октябрдан бошлаб эса яна 3 539 та субъект ҚҚС тўлашга ўтди.
Жумладан, 79 та АЁҚШ, 405 нафар импортёр корхона, 3 055 та фермер хўжаликлари қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтди.
Вилоят давлат солиқ идораларининг 350 яқин ходимлари 1 октябрдан бошлаб ҚҚС тўловига ўтган субъектларга бухгалтерия ҳисобини юритишда яқинландан ёрдам бермоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 1 октябридан қўшилган қиймат солиғи ставкаси (ҚҚС) амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди.
Бухоро вилояти
ДСБ Ахборот хизмати
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! ДСБ Ахборот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар