17:10 / 08.10.2019
2 971

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “шунқор”лар аниқланди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “шунқор”лар аниқланди
Мажбурий ижро бюроси Нурота туман бўлими ходимлари томонидан 19.07.2019 йилда Нурота тумани “Истиқлол” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган “Қорақум” Ф/Х томонидан энергия ресурсларидан фойдаланишда қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан текишириш ўтказилган.

Текширишда, фермер хўжалиги раиси Ф.Алимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарорнинг 2-иловаси 117-118-бандлари талабларини қасддан қўпол равишда бузиб, электр симларни кўз билан кўриб бўлмайдиган яширин йўл билан умумий фойдаланишдаги электр энергияси тармоғига улаб олиб, ноқонуний фойдаланиб келиши оқибатида жами 68558 кВт/с электр энергиясини ноқонуний сарфлаб, давлат манфаатларига жами 11.474.115 (ўн бир миллион тўрт юз етмиш тўрт минг бир юз ўн беш) сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

“Қорақум” фермер хўжалиги томонидан етказилган зарарни белгиланган муддат ичида тўлаш мажбурияти юклатилган ва берилган муддат ичида етказган зарарини тўлиқ қоплаб берган ҳамда фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан тегишли тартибда қонуний жазо чораси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “шунқор”лар аниқланди