
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи марказий кенгашининг “Ёшлар пресс-клуби”да ўтказилган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Умра сафари ҳақида батафсил маълумот берди.
Унга кўра, 2019 йил умра мавсуми учун сарф-харажатлар сметаси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ ўтган мавсумда умра сафари учун тўланадиган маблағ миқдоридан арзонлаштирилди. Яъни 11 600 000 сўмдан 11 450 000 сўмга туширилди.
Маълумот учун, Умра зиёрати 10 кунни ташкил этиб, юртдошларимиз 3 кун Мадинаи мунаввара, 7 кун Маккаи мукаррама шаҳрида бўладилар.
Умра сафари давомида зиёратчиларга ўзбекистонлик 5 нафар ишчи гуруҳи, 200 нафар гуруҳ раҳбари (элликбоши) ва 47 нафар шифокор хизмат кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар