11:43 / 09.10.2019
3 780

Инсоният эволюцияси ҳақидаги оммабоп назариялардан бири рад этилди

Инсоният эволюцияси ҳақидаги оммабоп назариялардан бири рад этилди
Фото: AP
АҚШнинг Юта университети олимлари қилган хулосага кўра, одамлар эволюцияси замонавий экотизимдан кескин фарқ қилган экотизимда юз берган. Шу тариқа олимлар бугунги одамларнинг аждодлари Африкадаги Серенгети экоминтақасидаги шароитларга ўхшаш шароитларда яшаган, деган талқинни шубҳа остида қолдирмоқда. Бу ҳақда Phys.org хабар берди.

Тадқиқотчилар Африкдаги 200 дан ортиқ замонавий сутемизувчилар жамоаларининг ҳамда сўнгги етти миллион йил давомида қитъанинг шарқий қисмида яшаган 100 дан ортиқ қирилиб кетган сутемизувчилар жамоаларининг маълумотларини ўрганиб чиққан. Маълум бўлишича, 700 минг йилдан олдин яшаган сутемизувчилар жамоалари бугунги кунда яшаётганларидан кескин фарқланган. Масалан, ўтхўр ҳайвонларнинг турлари жуда кўп бўлган, бироқ ковуш қайтарадиган ҳайвонлар ҳозиргидек кўп бўлмаган.

Қадимий ҳайвонлар кўп миқдорда ўсимлик истеъмол қилган, бу эса ёнғинларнинг кенг тарқалиши олдини олган. Тахминан бир миллион йил аввал жамоалар замонавийларига кўпроқ ўхшашни бошлаган. Бу яйловларнинг қуруқ иқлим билан уйғун ҳолда тарқалишининг натижаси бўлиши мумкин. Ўз навбатида, бу ковуш қайтарадиган ҳайвонларнинг кўпайишига олиб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инсоният эволюцияси ҳақидаги оммабоп назариялардан бири рад этилди