14:00 / 09.10.2019
3 527

Straus House таъсисчиси мижозларидан олган пулларни нималарга сарфлагани маълум бўлди

Straus House таъсисчиси мижозларидан олган пулларни нималарга сарфлагани маълум бўлди
Фото: Straus House
Аввалроқ Straus House МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроилов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида хабар берилган эди. Иброҳим Исроилов Straus House МЧЖ ҳисоб рақамига келиб тушган киримларни нимага сарфлагани маълум бўлди.

Дастлабки тергов давомида Straus House МЧЖ ҳисоб рақамига 2018 йилнинг декабрь ойидан 2019 йилнинг август ойига қадар мижозлардан жами 15 миллиард сўмга яқин пул маблағлари кирим қилинган. Кирим қилинган пул маблағларининг 4,5 миллиард сўм қисми жамият таъсисчи Иброҳим Исроиловнинг шахсий пластик карточкасига қарз сифатида ўтказилиб, бу маблағларнинг бир қисмини муқаддам содир этган фирибгарлик жинояти бўйича моддий зарарни қоплашга, ўзи учун 1 дона Malibu-2 ва 2 дона Lacetti русумдаги автомашиналар сотиб олишга, Туркия, БАА, Эрон, Таиланд, Малайзия, Россия ва Украина давлатларига бориб дам олиш ва ўзининг бошқа эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Шунингдек, Иброҳим Исроиловнинг ОАВдаги чиқишларидан бирида Straus House’нинг карантин зонасида 5 минг дона туяқуш жўжалари сақланаётганлиги ҳақида хабар берган. Ўрганишлар натижасида ушбу маълумотлар ўз тасдиғини топмаган. Мавжуд 500 га яқин жўжалар Ўзбекистонда туяқуш етиштирувчи корхоналардан олинганлиги маълум бўлган. Компания таъсисчисининг келаси йилларда экспорт қилишни режалаштираётганлиги ҳақидаги ваъдалари бўйича ҳам текширувлар ўтказилган. Бироқ ўрганишлардан сўнг компания бундай (экспорт) салоҳиятга эга эмаслиги аниқланган.

Олиб борилаётган дастлабки тергов жараёнларида Иброҳим Исроилов томонидан жиноий йўллар билан қўлга киритилган маблағлар эвазига сотиб олинган автотранспорт воситалари, кўчмас мулк объектлари ва қимматбаҳо буюмларни аниқлашга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларнинг барчаси жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплашга қаратилади.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Straus House МЧЖ молиявий хўжалик фаолияти юзасидан текширишлар ўтказилмоқда. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Straus House таъсисчиси мижозларидан олган пулларни нималарга сарфлагани маълум бўлди