date

Ўзбекистонда хорижий ҳостел тармоқлари очилади

Ўзбекистонда хорижий ҳостел тармоқлари очилади
Фото: TripAdvicor
Ўзбекистонда етакчи хорижий ҳостел тармоқларини барпо этиш учун бир қатор юқори сифатли ҳостелларни ташкил этиш режалаштирилган. «Togri.uz»нинг хабар беришича, бу ҳақда қонун муҳокамалари порталида эълон қилинган Ўзбекистоннинг комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш концепцияси лойиҳасида кўзда тутилган.

Хусусан, Ўзбекистонда Nice, A&O Hotels and Hostels, Stayokay, The Youth Hotel Network of Catalonia, The Equity Point Group каби ҳостел тармоқлари очилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, ҳужжатга кўра, Ҳостеллар миллий ассоциацияси, шунингдек, ётоқхоналар учун экскурсия хизматларининг ягона электрон тизими яратилади, бу эса сифатли турар жой хизматларини олишга имкон беради.

Шу билан бирга, турли мамлакатлардан келган сайёҳларнинг миллатидан келиб чиқиб меҳмонхоналарда овқатланиш марказлари тармоғини кенгайтириш режалаштирилган. Бу эса турар жой ва озиқ-овқат хизматлари 3,2 мартага ўсишига олиб келиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда хорижий ҳостел тармоқлари очилади