22:22 / 10.10.2019
3 468

Самарқандлик аёл ўйнашининг ўғлини ўғирлаб кетди

Самарқандлик аёл ўйнашининг ўғлини ўғирлаб кетди
7 октябрь куни Қўшработ туманида яшовчи Шоира А.нинг ўғли 7 ёшли Саидумар Ш. кундоши Нигора Ш. мактабдан болани ўғирлаб кетган.
Шоира бу ҳақда ИИБ ходимларига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Бош прократура матбуот хизмати.

Шоира: “7 октябрь куни соат тахминан 16:30 ларда 2012 йилда туғилган Саидумарни Нигора тумандаги 48- мактабдан онасиман деб, болани ўз уйига олиб кетган”, деб ариза ёзган.

Нигора муқаддам Шоиранинг турмуш ўртоғи Улугбек А. билан ишқий муносабатларда бўлиб келган.

“Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир олиб борилди. Тадбир давомида Нигора Саидумарни уйида яширин тарзда сақлаётганлиги аниқланди. У болани Улуғбек билан муносабатларини тиклаш учун ўғирлаган. Бола ота-онасига қайтарилди”, дейилади хабарда.

Нигорага ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, 07.10.2019 йил куни Қўшработ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандлик аёл ўйнашининг ўғлини ўғирлаб кетди