06:33 / 11.10.2019
2 080

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Молдова президентини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Молдова президентини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни Ашхободда Молдова президенти Игор Додонни қабул қилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

«Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди», — дейилади расмий ахборотда.

Хусусан, ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда турли тармоқлар учун истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинган, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Аввалроқ Ашхободга МДҲ давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Ашхободда Молдова президентини қабул қилди