Тошкент ва Киев ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш режаси амалга ошмади

  • 11 октябрь 2019, 10:23
  • 574
  • Жамият
  • Тошкент ва Киев ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш режаси амалга ошмади
    Фото: Twitter/BoryspilAero
    Тошкент ва Украина пойтахти Киев шаҳри ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш режаси амалга ошмади, чартер рейслар ташкилотчисига берилган рухсатнома Украина томонидан бекор қилинди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар берди.

    Тошкентдан Киевга чартер рейсларни ташкиллаштириш режаси билан чиққан Charter Flights Group компанияси Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклай олмади.

    Аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 5 октябрдан бошлаб Тошкент ва Киев ўртасида тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилишини маълум қилган эди. Парвозлар ҳафтада бир кун — шанба куни Airbus А320 ва Boeing 757 самолётларида амалга оширилиши керак эди. Парвозлар Charter Flights Group компанияси томонидан ташкиллаштирилиши керак эди, миллий авиакомпания самолётлар ва экипажни тақдим этган.

    10 октябрь, пайшанба куни Facebook’да мазкур рейсга чипта сотиб олган фойдаланувчининг хабари пайдо бўлган. Хабарда айтилишича, парвоз бекор қилинган, ташкилотчилар эса пулларни қайтаришни бошлаган.

    Charter Flights Group компанияси томонидан маълум қилинишича, Украина томони билан барча зарурий ҳужжатлар имзоланган, парвозлар жадвали тасдиқланган, чипталар сотуви бошланган. Бироқ авиақатнов бошланиши олдидан Киевдан рухсатнома бекор қилингани ҳақида хабар келган.

    Компания томонидан хабар берилишича, айни пайтда компания раҳбарияти Киевда Украина авиация расмийлари билан музокара олиб бормоқда. Компания парвозланинг қайта тикланишига умид билдирмоқда.

    МАК матбуот хизмати томонидан хабар берилишича, чартер рейслар шартларига кўра, авиакомпания рейсларни амалга ошириш учун самолётлар ва экипажни тақдим этади, бошқа барча масалалар чартер рейслари ташкилотчисининг зиммасида бўлади.

    Тошкент ва Киев ўртасидаги доимий авиақатновлар 2015 йилнинг май ойида икки мамлакат авиация идоралари ўртасида келишувнинг йўқлиги сабабли тўхтатилган.

    2017 йилнинг декабрь ойида Украина билан доимий авиақатновларнинг тикланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Икки мамлакат авиация идоралари делегациялари музокаралар олиб борган. Бироқ Ўзбекистоннинг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонлар ўртасида ҳал қилинмаган масалалар борлиги, уларнинг ҳал қилиниши билан томонлар музокараларга қайтишини маълум қилган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тошкент ва Киев ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш режаси амалга ошмади