14:00 / 11.10.2019
3 756

Қидирувдаги “ISUZU” Олтиариқдаги хонадонлардан биридан топилди

Қидирувдаги “ISUZU” Олтиариқдаги хонадонлардан биридан топилди
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 14.03.2018 йилдаги қарори билан қарздор «VOSTOCHNIVE FRUKTI FERGANI» МЧЖдан «EXOKARTON» хусусий корхонаси фойдасига 154,7 млн. сўм қарз ундириш белгиланган бўлиб, Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими томонидан мазкур суд ҳужжати ижросини мажбурий этишга киришилган.

Гарчанд ҳужжатларда қарздор «VOSTOCHNIVE FRUKTI FERGANI» МЧЖ юридик манзили Учкўприк тумани Милтиқчи қишлоғида жойлашганлиги кўрсатилган бўлсада, ушбу манзилдан давлат ижрочиси ҳеч нарса аниқлай олмаган. Ва ҳаттоки, жамият ушбу манзилда фаолият кўрсатмаганлигига доир маълумотларни жамғарган.

Ваколатли идораларга юборилган сўровномаларга Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ТРИБ томонидан қарздор МЧЖнинг “ISUZU” русумли 40 156 FBA давлат белгили транспорт воситаси мавжудлиги ҳақида маълумот тақдим этилади. Зудлик билан мазкур транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, ахборот таъминоти ва қидирув гуруҳи тезкор ходимлари шуғулланиши учун тадқим этилган.

2019 йил 25 мартда бошланган қидирув тадбирлари 6 ой давом эттирилиб, ниҳоят 30 сентябрь куни “ISUZU” русумли транспорт воситаси Олтиариқ тумани, Зилҳа қишлоғида яшовчи фуқаро С.Эсоновнинг яшаш уйига яшириб қўйилганлиги ҳақида тезкор маълумот қўлга киритилади. Шу куни, соат 1400ларда қидирув тезкор ходимлари ва Олтиариқ туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспекторлари билан ҳамкорликда фуқаро С.Эсоновнинг яшаш манзилидан қидирувдаги “ISUZU” аниқланиб жарима майдонига олиб кирилган.

Мана эндигина, ундирувчи «EXOKARTON» хусусий корхонасининг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари ва манфаатлари тикланадиган ҳамда суд ҳужжатининг ижроси тўлиқ ижро қилинадиган бўлди.
Чунки, қарздорнинг “ISUZU”си қонунда белгиланган тартибда онлайн аукцион орқали сотувга қўйилиб, тушган маблағлар ундирувчига ўтказилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги “ISUZU” Олтиариқдаги хонадонлардан биридан топилди