07:08 / 12.10.2019
2 405

Ўзбекистонда шакарнинг нархи билан боғлиқ ҳолат барқарор эканлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда шакарнинг нархи билан боғлиқ ҳолат барқарор эканлиги маълум қилинди
Ўзбекистонда шакар нархининг ўзгариши юз бермоқда. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилда биринчи марта шакарнинг энг юқори нархи 7000 сўмга чиқди, деб ёзмоқда Spot.

Нашрнинг қайд этишича, қўшилган қиймат солиғи бўйича берилган имтиёзларнинг бекор қилиниши сабабли шакар нархининг ошиши мумкинлиги ҳақида жорий йилнинг ёзида баъзи шакар ишлаб чиқарувчилар огоҳлантирган.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси томонидан хабар берилишича, шакар нархлари билан боғлиқ ҳолат барқарор қолмоқда.

Компания томонидан маълум қилинишича, Ангрен ва Хоразм шакар заводларининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 800 минг тоннани ташкил қилади. Шакарга бўлган йиллик талаб миқдори эса 700 минг тоннага тенг. Бундан ташқари, омборларда 80 минг тонна импорт қилинган шакар сақланмоқда.

Айни пайтда маҳаллий шакарнинг улгуржи нархи 4950—5150 сўмни ташкил этади. 10 октябрь ҳолатига шакарнинг чакана нархи 5200—6000 сўмни ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда шакарнинг нархи билан боғлиқ ҳолат барқарор эканлиги маълум қилинди