19:50 / 12.10.2019
2 745

Шавкат Мирзиёев Бокуда Туркий кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Бокуда Туркий кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14—15 октябрь кунлари Бокуда бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) еттинчи саммитида иштирок этади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ҳамда Туркманистон делегациялари раҳбарлари Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган масалаларни муҳокама қилади.

Саммитда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида ташкилотга қўшилиши тўғрисида қўшма баёноти қабул қилинади.

Учрашув якунида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши еттинчи саммитининг декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Президентнинг Бокуга ташрифи доирасида саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Туркий кенгаш саммитида илк бор 2018 йил сентябрида қатнашган эди. Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида ўтган саммитда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Бокуда Туркий кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади