22:14 / 14.10.2019
3 529

Қорақалпоғистонда поезд фавқулодда тормоз бериб Nexia’ни уриб тўхтади (видео)

Қорақалпоғистонда поезд фавқулодда тормоз бериб Nexia’ни уриб тўхтади (видео)
Қорақалпоғистонда 13 октябрь, якшанба куни Қўнғирот—Тошкент поезди ва Nexia автомобили ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси маълум қилди.

Хабар берилишича, 13 октябрь куни соат 16:35 да давлат рақами қора рангли Nexia автомашинаси темир йўлнинг Нукус—Тўрткўл қисми 693-километрида қўриқланмайдиган кесишмадан йўлни кесиб ўтаётган вақтида, Қўнғирот—Тошкент йўловчи поезди фавқулодда тормоз бериб, автомобилни уриб тўхтаган.

Ушбу автомобиль Нукус шаҳрида яшовчи М.А.га тегишли эканлиги аниқланган. Тўқнашув вақтида машина унинг эгасининг ўғли 1985 йилда туғилган Марат Алламуратов бошқарувида бўлган ва автомобилда уч нафар йўловчи бўлган.

Поезд соат 16:35 да тўхтаб, 16:52 да ўз йўналишини давом эттирган. Тўқнашув оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда поезд фавқулодда тормоз бериб Nexia’ни уриб тўхтади (видео)