“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида "AGRO TV” телеканалини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Бугунги кунда республикамизда барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотлар халқни жуда хурсанд қилмоқда”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, мамлакат аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилганлиги сабабли, аҳолига қишлоқ хўжалик соҳасида самарали меҳнат қилиш ва даромад топишга имконият яратилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда иссиқхона ташкил этганлик, товуқ, туяқуш, қорамол боққанлик, қалампир етиштирганлик, пахта ва боғдорчилик йўналишларида кўплаб имтиёзли кредитлар берилмоқда, кундан-кунга янгиликлар қилинмоқда.
“Бироқ кўпчилик булар ҳақида билишмайди. Шу мақсадда, улар ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар берувчи, қишлоқ хўжалиги сир-асрорларини ўргатувчи махсус “АGRO TV” телеканалини ташкил этиш керак”, - дейилади петицияда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “АGRO TV” телеканалини ташкил этишни таклиф қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради