
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни олиб қўйиш, сотиш ва йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа туман марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган товарлар савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Ушбу ярмаркада жиноят ва маъмурий ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатларига асосан давлат даромадларига ўтказилиши белгиланган товар моддий бойликлар харидоргир нархларда савдога чиқарилди.

Шунингдек, ҳафтанинг жума ва якшанба кунлари ўтказиб келинаётган ярмаркада 11,5 млн сўмлик кийим-кечаклар, пойабзаллар арзонлаштирилган нархда сотувга қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар