22:28 / 16.10.2019
3 580

Тошкентда 3 йигит Покистон фуқаросини тўнаб кетди (видео)

Тошкентда 3 йигит Покистон фуқаросини тўнаб кетди (видео)
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
Юнусобод туманида талончилик содир этганликда гумонланувчи шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумотларига кўра, 28 сентябрь куни тахминан соат 19:30 да номаълум шахслар Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида 45 ёшли Покистон фуқароси А.М.нинг қўлидан сумкасини юлиб олиб, воқеа жойидан яширинган. Сумка ичида шахсий ҳужжатлар, Samsung S6 Edge русумли телефон ва 800 минг сўм пул бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Видеокамераларга тушиб қолган маълумотларни ўрганиш давомида аниқ бўлишича, юқоридаги жиноятни содир этган уч нафар номаълум шахс хорижлик фуқарони кетидан кузатган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчиларнинг шахслари аниқланган. Жиноятни ташкиллаштирган шахс — 20 ёшли Ш.И. бўлиб, у бир оз вақт илгари жабрланувчига таржимонлик хизматини кўрсатган экан.

Қўлга олинган шахснинг гапларига қараганда, жабрланувчи ундан 400 минг сўм қарз олиб, пулларни тез орада қайтаришни ваъда қилган. Аммо қарзини ҳам, таржима хизматлари учун 200 АҚШ долларини ҳам бермаган. Шу сабабли ШИ. ундан қасос олиш мақсадида талончиликни режалаштирган.

28 сентябрь куни тахминан соат 18:30 да Ш.И. танишлари 22 ёшли Ш.М. ва 22 ёшли Ж.Ю. билан режани амалга оширган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ИИББ ходимлари гумонланувчиларни қўлга олган. Тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 3 йигит Покистон фуқаросини тўнаб кетди (видео)