
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари амалий сафарини анъанага кўра, Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади.
Халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди.

«Уламолар билан суҳбатда мамлакатимиз тарихи, алломаларимизнинг бой маънавий меросини ёш авлодга етказиш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, билиб-билмай адашганларни авф этиб, тўғри йўлга қайтариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар