date
views 4 570

Навоийда Nexia портлаб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Навоийда Nexia портлаб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Фото: Telegram
Навоий вилоятида А-379 йўлининг Конимех тумани ҳудудан ўтган қисмида 18 октябрь куни соат 6:30 атрофида кулранг Nexia автомобили портлаб кетган. Ҳодисага газ баллон мосламасининг ёрилиб кетиши сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқларда ҳодисадан сўнг йўл маълум муддат ёпилгани ҳақида хабарлар қолдирилган. «Машинанинг фақат олд капоти қолган. Қолган жойлари ичидаги йўловчилари билан бирга титилиб, йўқ бўлиб кетган. Қутқарув хизмати йўловчиларнинг тана бўлакларини излаб юрибди», — деб ёзади фойдаланувчиларнинг бири.

Фото: Telegram
Telegram’да портлаган машина суратлари ҳам пайдо бўлган — унда ҳақиқатан ҳам Nexia’нинг фақат олд қисми қолганини кўриш мумкин. Навоий вилоятидаги расмий манбаларнинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳодиса оқибатида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда Nexia портлаб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди