09:12 / 19.10.2019
2 312

"Тошкентда инглиз ҳуқуқи куни" халқаро конференцияси бўлиб ўтди (фото)

"Тошкентда инглиз ҳуқуқи куни" халқаро конференцияси бўлиб ўтди (фото)
17-18 октябрь кунлари Тошкентда «English Law Day in Tashkent» (Тошкентда инглиз ҳуқуқи куни) халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Унда асосан инглиз ва ўзбек ҳуқуқшунослари ўзаро фикр алмашишди.

Конференция доирасидаги тадбирларга Адлия вазири Руслан Давлетов модераторлик қилди. У инглиз ҳуқуқини Ўзбекистонда татбиқ қилишнинг аҳамияти масаласида ўз фикрларини билдирди.

«Инглиз ҳуқуқи замирида жуда катта қадриятлар ётади. Унда инвесторлар учун катта ҳимоя ва ишонч бор. Бутун дунёда инглиз ҳуқуқи дейилса, инвесторларни дарров жалб қилади.

Табиийки, ҳар қандай давлат инвесторларга ёқадиган муҳит яратишга интилади. Ўзбекистон ҳам истисно бўлмаслиги керак, мамлакатимизда ҳуқуқ тизимини параллел ривожлантириб боришимиз керак.

Инвесторлар нуқтайи назарида ўзлари ўрганган қоида, тамойил, стандартлар бор. Инвесторнинг Ўзбекистонга келиш-келмаслик қарори негизида ана шу қоида ва тамойиллар ётади. Бошқа ҳамма нарсани кўрсатишингиз мумкин, лекин ишончни уйғота олмасангиз фойдаси бўлмайди.

Бугунги учрашувда спикеримиз Саймон Кох инвестор мамлакатга келганида уни қизиқтирадиган саволлар рўйхатини қилиб берди. Рўйхатда 30тага яқин саволлар мавжуд. Бунга етарли ресурс керак, вақт керак, энг асосийси кадр керак», – деган Руслан Давлетовнинг сўзларини келтирди Kun.uz мухбири.

Конференцияда хорижий инвестицияларни жалб этиш ва Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга кўмак берадиган ҳуқуқий режим яратиш учун инглиз қонунларини мослаштириш ва қўллаш имкониятлари, суд тизимининг инглиз қонунларини амалга оширишдаги роли хусусида сўз борди.

Конференция якуни бўйича Ўзбекистон ҳудудида инглиз ҳуқуқи нормаларини жорий этиш истиқболларини кўзда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Тошкентда инглиз ҳуқуқи куни" халқаро конференцияси бўлиб ўтди (фото)