13:46 / 19.10.2019
2 616

“Очиқ Андижон” 1-Инвестицион Халқаро форуми иш бошлади

“Очиқ Андижон” 1-Инвестицион Халқаро форуми иш бошлади
Бугун 2019 йил 19 октябрь куни Андижон шаҳридаги муҳташам “Ёшлар саройи” биносида “Очиқ Андижон” 1- Халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Форум Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонасининг фаол кўмагида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.

Ушбу форумда 30 га яқин мамлакат делегациялари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, халқаро молия институтлари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларидан иборат, ҳаммаси бўлиб 500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.
Форумнинг биринчи кунидаги марказий воқеа–форумнинг бизнес дастури-ялпи мажлис ҳисобланади.

Ёшлар саройида бўладиган форумнинг ялпи мажлисида Андижон вилояти ҳокими, Гужурат штатининг губернатори Вижай Рупани, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари, таниқли чет эллик меҳмонлар ва инвесторлар сўзга чиқади.

Кун тартибида 5 тақдимот тақдим этилади:
1. “Андижон вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасидаги салоҳияти тўғрисида”.
2. “Андижон вилоятининг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида”.
3. “Андижон вилоятидаги тўқимачилик саноатининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида”.
4. “Андижон вилоятининг автомобилсозлик соҳасидаги ютуқлари ва салоҳияти тўғрисида”.
5. “Андижон вилоятида фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида”.

Куннинг иккинчи ярмидда савдо-саноат палатаси биносидаги форум иштирокчилари “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номли Андижон вилоятининг инвестиция ва саноат салоҳиятига бағишланган кўргазма билан танишадилар.
Наргиза Камалова

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Очиқ Андижон” 1-Инвестицион Халқаро форуми иш бошлади