Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Тошкентдаги Анҳор каналида чўкаётган аёл ҳаётини сақлаб қолдилар, деб хабар берди Миллий гвардия ахборот хизмати.
Ҳодиса 18 октябрь куни соат 20:40 лар чамаси рўй берган. Анҳор каналида чўкаётган аёлни кўриб, Туркистон санъат саройи атрофида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант З.Эргашев ва унинг шериклари жабрдийдага ёрдамга шошилганлар.
Ҳарбийлар тезкорлик билан аёлни сувдан олиб чиқишган. Жабрдийда қашқадарёлик, 1980 йилда туғилган Ю.Х эканлиги айтилмоқда. У ҳозирда шифохонага ётқизилган.
Шайҳонтоҳур тумани ички ишлар ходимлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди