date
views 2 664

Ўзбекистондан Тожикистоннинг Шайдон шаҳрига янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистондан Тожикистоннинг Шайдон шаҳрига янги автобус қатнови йўлга қўйилди
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан Фарғонанинг Қўқон шаҳридан қўшни Тожикистоннинг Шайдон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

19 октябрь, шанба куни МН-28 сонли «Қўқон—Шайдон» йўналишининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Шайдон шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Қатнов йўналиш масофаси 84,5 километр бўлиб, Шайдон шаҳри томонидан «Рахш-РМ» компаниясига тегишли микроавтобуслар ҳамда Қўқон шаҳридан «Мансур Мирзоҳид» компаниясига қарашли Isuzu автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади. Йўл ҳақи 23 минг сўм этиб белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондан Тожикистоннинг Шайдон шаҳрига янги автобус қатнови йўлга қўйилди