
Ўзбекистонда ҳайдовчи фоторадарга тушганда баённома тузишни бекор қилиш ва автоматик равишда онлайн жаримани юбориш амалиётини жорий этиш таклиф қилинди. Тегишли петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда йўлларда жуда кўп фоторадарлар ўрнатилган.
“Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари яширинган ҳолда фоторадар қўйиб тартиббузар ҳайдовчиларни тўхтатишади ва протокол тузишади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Ушбу жараённи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жойида протокол тузиш орқали эмас, протокол тузиб, уни ҳам онлайн расмийлаштириб, жаримани электрон тарзда юбориш амалиётини жорий этиш зарурлиги айтилган.
Билдирилишича, бу усул ҳайдовчилар ва ЙҲХХ ходимлари вақтини тежайди, турли ноқулайликлар ва тортишувлар олдини олади.
“Шу сабабдан, жойида туриб протокол тузишдан воз кечиб, ҳайдовчи фоторадарга тушганда автоматик равишда онлайн жаримани юбориш амалиётини жорий этиш (белгиланган жаримани ҳайдовчининг яшаш манзилига автоматик тарзда юбориш)ни таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар