15:10 / 22.10.2019
2 627

Дардинг бўлса ҳам қарзинг бўлмасин...

Дардинг бўлса ҳам қарзинг бўлмасин...
Халқимизда дардинг бўлса ҳам қарзинг бўлмасин деган нақл бор. Бу айни ҳақиқат. Қарздорда хотиржамлик бўлмайди. Хотиржамлик йўқ экан ишида унум, хаётида мазмун бўлмайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2012 йил 13 январдаги суд буйруғига асосан қарздор Х.Набижоновдан ундирувчи Н.Умарова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун барча топган даромадларини 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги ҳисоб-китоб қилинганда фарзанди 18 ёшга тўлганлигини инобатга олган ҳолда 26.09.2019 йил ҳолатига 10.000.000 сўмни ташкил этган.

Қарздорга қаздорликни ўз вақтида тўлаш, тўланган маблағларлар ўз жигарбанди бўлган фарзандининг яхши яшаши, ўқиши ва ҳаётда комил инсон бўлиб етишишига хизмат қилиши, акс ҳолда унга нисбатан қандай қонуний чоралар кўрилиши ва кейинчалик фарзандининг келажагига ҳам тўсиқ бўлиши мумкинлиги тушунтирилди.

Буни яхши тушунган ва огоҳлантиришдан тўғри ҳулоса чиқарган қарздор Х.Набижонов фарзанди ва уни келажаги олдидаги масъулиятини англаган ҳолда таъминотидан бўлган 10.000.000 сўмни тўлиқ тўлади

Қарздор Х.Набижоновдан фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пуллари ундирувчи Н.Умарова фойдасига тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати талаби амалда тўлиқ бажарилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дардинг бўлса ҳам қарзинг бўлмасин...