Кавказликлар ва европаликларда бир хислатни кузатганман. Эркакми, аёлми, ёшу-қарими, бари қаддини рост тутиб юради, биров олдида бўйин эгмайди. Уларни болаликдан шунга ўргатишади. Шунинг учун уларда бошқалар олдида ўзини паст тутиш учрамайди, мағрурлик айб ва ҳурматсизлик ҳисобланмайди.
Бизда эса ёши катталар, меҳмонлар олдида қўлни кўксига қўйиб, бўйинни эгиш, каттароқ лавозимлик шахс олдида елкани чўктириб таъзим қилиб туришлар одатий ҳолга айланган. Кўпинча ўйлаб қоламан, балки миллатимизга хос шу ҳаракатлардан қутулишимиз керакдир? Чунки ҳаракатларимиз ҳиссиётимизга таъсир қилади, ҳиссиётимиз фикрларимизни белгилайди. Фикрлар эса кундалик қарорларимизни шакллантиради. Негадир шу қарорлар бизни ўсишга тўсқинлик қиляпти, кўпинча ўз ҳаққимизни осонликча бериб қўявериб, вазият оғирлашиб, пичоқ суякка қадалгунча қўлимиз кўксимиздан тушмайди.
Қадди ғоз, кўзга тик қарай олган шахсни онасидан сўкиш қийин, вақтини ва молини осонликча тортиб ололмайсиз. Лекин инсонни бутун умр хизматкор, айбдор, маҳбус хатти ҳаракатига кўниктирса, у билан ҳар нарса қилиш мумкин.
Тафаккуримизни ўзгаришини хоҳласак кундалик хатти ҳаракатларимизни синчковлик билан кузатиб, зарарли тана атворидан тўхташимиз зарур, болалар тарбиясига қуллик одатлари кириб қолишидан эҳтиёт бўлайлик. Албатта бу ривожланиш учун етарли шарт эмас, лекин зарурий шартлардан бири.
Жамшид Муслимов
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди