09:36 / 23.10.2019
2 896

Биржа савдоларида бензин ва олтин нархи пасайди

Биржа савдоларида бензин ва олтин нархи пасайди
"ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра АИ-91 русумли бензин ва олтин нархи бироз пасайди.

2019 йил 14-19 октябрь кунлари мобайнида 3032,0 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 2388,3 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,3 %га пасайиб, бир тоннаси учун 6243,6 минг сўмни ташкил этди.

Қимматбаҳо металлар бозорида айрим ўзгаришлар кузатилди. Савдо якунларига кўра, ЎзРТХБда 45,4 млн сўмлик 100 гр Au-1 маркали олтин сотилган. Биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди. Биржа котировкаси сўнгги савдо якунларига нисбатан 0,3 %га пасайиб, 1 гр олтин учун 454,4 минг сўмни ташкил қилган.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 17,6 млрд сўмлик 5851,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 8,5 %га ўсиб, бир тонна учун 3002,8 минг сўмни ташкил этди.

Пахта толаси бозорида юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 7,9 %га ўсиб, бир тонна учун 14,6 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини 2019 йил ҳосили бошқа навларининг нархлари ўртача 7,3 млн сўмдан 13,0 млн сўмгача бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Биржа савдоларида бензин ва олтин нархи пасайди