11:30 / 26.10.2019
2 909

Қашқадарё вилоятидаги раҳбарлар тузилмасида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

Қашқадарё вилоятидаги раҳбарлар тузилмасида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Қашқадарё вилоятида 26 октябрь куни ҳукумат раҳбарлари иштирокида вилоят фаолларининг йиғилиши ўтказилиши ва унда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи жиддий танқид остига олиниб, ташкилий масалалар кўрилиши кутилаётгани ҳақидаги маълумотлар Kun.uz таҳририятига келиб тушганлиги маълум қилинди.

Бу маълумот бўйича Kun.uz турли манбалардан суриштирув ўтказгани ва вазият бўйича қўшимча норасмий маълумотларга эга бўлганлиги қайд этилди.

Манбалардан олинган маълумотларимизга кўра, 2013 йил 27 сентябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Зафар Шаропович Рўзиев ўз вазифасидан озод қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, йиғилишда Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманларининг амалдаги ҳокимлари масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё вилоятидаги раҳбарлар тузилмасида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда