Фото: @milliygvardiyauz_official
Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларининг сергаклиги туфайли бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни соат тахминан 15:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ушбу ҳудудда жойлашган Чорбоғ-1 кўпригида номаълум эркак киши кўприк ўртасига борганида ҳаракатдан тўхтаб дарёга юзлангани гувоҳи бўлишган. Бу вазиятдан шубҳаланган ходимлар тезда фуқаро томон ҳаракатланиб, тўхтатишларига қарамай, фуқаро ўзини кўприкдан сувга ташлаган.
Сафдорлар И.Носиров ва Б.Мирзаабдуллаевлар зудлик билан фуқарони сувдан олиб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган. Ҳозирда ушбу фуқаро «чап оёқ суяги ёпиқ синиши» ташхиси билан Бўстонлиқ тумани марказий касалхонасига ётқизилган.
Дастлабки суриштирув ишлари давомида ўзини сувга ташлаган шахс Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Г.Р. эканлиги аниқланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)