14:45 / 30.10.2019
3 297

Олтиариқда кадастр ходими 30 минг АҚШ доллари талаб қилди

Олтиариқда кадастр ходими 30 минг АҚШ доллари талаб қилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқалар қўлга олинди. Бу ҳада Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, филиал мутахассиси «М» фермер хўжалигига тегишли такрорий экиндан бўшаган 5 гектар ер майдонини фуқаро О.Н.нинг номига боғдорчилик йўналиши учун ажратиб бериш ва туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилади. Шундан 22000 АҚШ доллари ва 28,5 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри»давлат корхонаси Олтиариқ тумани филиали 2-тоифали мутахассиси Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олтиариқда кадастр ходими 30 минг АҚШ доллари талаб қилди