15:14 / 31.10.2019
2 583

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш: асосий йўналишлар ва янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш: асосий йўналишлар ва янгиликлар
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш: асосий йўналишлар ва янгиликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Германиянинг Бремен университети профессори Рольф Книпер, АҚШ Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) ва Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) экспертлари, шунингдек Тошкент давлат юридик университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор ўқитувчилари ва бошқа юқори малакали экспертлар, турли соҳалар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сон Фармойишига мувофиқ олиб борилаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш ишларнинг бориши бўйича масъулларнинг тақдимотлари тингланди, фуқаролик қонунчилигини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, иқтисодиётда хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини ва инвестицион иқлимни яхшилаш учун зарур чора-тадбирлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Шартномалар шаклларини қайта кўриб чиқиш, юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг турларини камайтириш, криптовалюта, блокчейн каби тушунчаларни фуқаролик қонунчилигига киритиш, қимматли қоғозлар соҳаларига таклиф қилинаётган янгиликлар иштирокчилар ўртасида қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш, ушбу соҳадаги бошқа қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш: асосий йўналишлар ва янгиликлар