
Республикамиз божхона ходимлари ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилиши, товарларнинг кодини ўзгартириб, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келишмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи корхоналардан бири номига келган “Маиший техника” товарларини божхона кўригидан ўтказиш давомида умумий қиймати 90 миллион сўмлик 222 дона “Электр чойнак-термопот” товарининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, ҳужжатларда кўрсатилган “Электр чойнак-термопот” товари аслида электр самовар товари эканлиги маълум бўлди. Натижада, давлат бюджетига қўшимча 48,7 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланди.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда, “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига декларацияловчи шахс А.О. ва Т. К.лар томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияларида “бир мартали душ учун қалпоқча” ва “Оқ портландцемент” товарининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди текширилганида, ушбу шахслар кодни нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги аниқланди.
Натижада давлат бюджетига қўшимча 141,4 миллион сўм божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Тошкент шаҳриБожхона ходимлариЭлектр чойнакМаиший техникаТашқи иқтисодий фаолиятКонтрабанда Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар