
Фото:«Uza.uz»
Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов ва бошқа қатор расмий шахслар кутиб олди.
Тошкентда 1-2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Мажлисда ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.
Музокаралар якуни бўйича ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Қирғизистон Бош ВазириТошкент шаҳриШҲТ КенгашиЎзбекистон Бош ВазириМеҳмонни Кутиб ОлишХалқаро Аэропорт Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар