ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2 ноябрь куни соат 11:50да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган «Қарши катта ҳалқа йўли»нинг «Еттитом-Қарши» 4Р-87 автомобиль йўли билан кесишган 53 километрдаги тартибга солинган чорраҳасида фуқаро М.Р. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинаси билан фуқаро С.Х. бошқарувида бўлган «Газ-322132» русумли йўловчи ташишга мўлжалланган автомашина тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида «Газ-322132» русумли автомашинада бўлган 10 нафар (шундан 1 нафари ҳайдовчи) ва «Ласетти» русумли автомашинаси ичидаги 3 нафар (шундан 1 нафари ҳайдовчи) фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб РШТТЁИМ Қашқадарё филиалига олиб келинган. Улардан фақат 6 нафари реанимация бўлимига ётқизилган, 5 нафарига эса уйига рухсат берилган.
«Газ-322132» русумли автомашина ҳайдовчиси С.Х.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда