date
views 3 171

Гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси пишмай қолди

Гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси пишмай қолди
Божхона органи ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда Келес шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, қўшни давлат фуқароси Ф.М. фуқаро А.Х.га намуна сифатида олиб келган, пакетчаларга жойланган марихуана гиёҳвандлик воситасини бераётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Х.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилди ва ушбу шахс ўз яшаш уйида йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида жами бўлиб, 655,44 грамм марихуана ва 1 туп наша ўсимлиги ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси пишмай қолди