15:47 / 04.11.2019
2 902

Наманганда эҳтиёжманд оилаларнинг қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида тўлаб берилмоқда

Наманганда эҳтиёжманд оилаларнинг қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида тўлаб берилмоқда
М.Қирғизов Уйчи туманининг “Уйчи” маҳалла фуқаролар йиғини, Ласкидон кўчасида истиқомат қилади. Маҳаллада нумунали оила сифатида эътироф этиладиган бу хонадон доимо эътиборда. Куни кеча Бюронинг Уйчи туман бўлими томонидан кўрсатилган ёрдам оиланинг қувончига қувонч қўшди. Боиси, хонадон аъзолари фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлигини тўлашга қийналишаётган эди. Бюронинг туман бўлими ва мааҳалла фаоллари иштирокидаги ҳамкорлик натижасида ушбу оиланинг салкам 1,4 млн. сўм қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида тўлаб берилди. Тўлов квитанцияси оила аъзоларига тақдим этилди.

Бундай хайрли тадбирлар Бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ҳам амалга оширилмоқда. Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини кесимида кам таъминланган ва тўлов қобилиятига эга бўлмаган истеъмолчилар рўйхати шакллантирилди. Уларнинг фойдаланилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан бўлган қарздорликлари таҳлил этилмоқда. Ҳақиқатан, тўлашга имконияти йўқ оилаларга ҳомийлар бириктирилиб, қарздорлик бартараф этилмоқда.

Масалан, туманнинг Қандиён маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Кароматованинг табиий газдан 288150 сўм қарздорлиги бор эди.
Ҳудудда яшовчи тадбиркор томонидан оиланинг қарздорлиги бартараф этилди. 122 минг сўм олдиндан тўлов ҳам амалга оширилди.
Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан тадбирлар давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда эҳтиёжманд оилаларнинг қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида тўлаб берилмоқда