18:00 / 04.11.2019
3 839

Қамчиқ довонида қор ёғмоқда (видео)

Қамчиқ довонида қор ёғмоқда (видео)
Ижтимоий тармоқларда пойтахт ва бошқа вилоятларни Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонида кучли қор ёғаётганига оид лавҳалар тарқалмоқда.

Айни вақтда довон қор билан қопланган, қуюқ туман ҳам тушган. Аммо автомобиллар ҳаракатланишда давом этмоқда. Лавҳа муаллифи юқоридан туриб тасвирга оларкан ҳайдовчиларни эҳтиёт бўлишга чорлайди.
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

Қамчиқ довонида қор ёғмоқда ? https://kun.uz/50964628

Опубликовано Kun.uz Понедельник, 4 ноября 2019 г.

Вазиятга изоҳ олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилдик. Вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан маълум қилишларича, Қамчиқ довонидаги йўллар очиқ, барча хизматлар штат режимида ишлашмоқда. Лекин қор кучайиб, тойғаноқ бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёткорликни кучайтириш лозим бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида қор ёғмоқда (видео)