10:19 / 05.11.2019
4 014

Ўзбекистонда “буханка” нархи яна ошди

Ўзбекистонда “буханка” нархи яна ошди
Ўзбекистонда озиқ-овқат дўконлари ва супермаркетларда қолипли нон (буханка) нархи яна кўтарилди. Бу “буханка” нархининг охирги 20 кун ичида иккинчи марта ошишидир.

“Потребитель” гуруҳи иштирокчиларининг хабар беришича, энди “буханка” 1,6 минг сўмдан 1,9 минг сўмгача нархда сотилмоқда. Гуруҳ иштирокчиларидан бирининг таъкидлашича, Ангренда буханка 1,7 минг сўмдан сотилмоқда.

Kun.uz мухбирлари маълумотларига кўра, кўплаб жойларда “буханка” нархи 100-200 сўмга ошган. Жумладан, баъзи дўконларда буханка 1,6 минг сўмдан, бозорларда эса 1,7 минг сўмдан сотилмоқда.

“Буханка” нархи охирги марта жорий йилнинг 15 октябрида ошганди. Ўшанда у 1,3-1,5 минг сўмдан сотила бошланган. Бунгача эса буханка нархи бир неча йил давомида 600-650 сўм атрофида бўлиб, 2018 йил сентябрдагина оширилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда “буханка” нархи яна ошди